Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн йилликлар давомида Ўзбекистон нотўғри формула асосида ривожланган - ХВФ раҳбари баёноти
17.05.2019 16:56,  
14

Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни яратмаган мамлакат эди. Эндиликда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу унчалик тўғри формула бўлмаган, деди бугун Марказий банк биносида чиқиши давомида ХВФ бошқарувчи директори Кристин Лагард.

Амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон яна бир карра инсонларни илҳомлантирувчи давлат мақомини ўзига қайтаришга интилаётганидан далолат беради, деди Лагард.

"Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар траекторияси, давлат раҳбарингизнинг шижоати кўплаб кузатувчиларни, шу жумладан ХВФни ҳам илҳомлантирмоқда", - деди Кристин Лагард. 

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани санаб ўтди.

Бу формула: сифатли инвестициялар кўламини ошириш, макроиқтисодий ва молиявий стабилликни ушлаб туриш ва коррупцияга қарши курашдан иборат.

Лагардга кўра, айниқса, коррупция илдизи йўқотилмаса, бу келиши мумкин бўлган инвесторларни мамлакатдан узоқлаштириши мумкин.

Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан