Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқитувчиларни далага ҳайдаган фарғоналик халқ таълими мудираси ишдан ҳайдалди
1.08.2017 15:45,  
17

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими мудираси Нафиса Нишонова бугун ўз вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақида Sof.uz таҳририятига Фарғона вилояти ҳокимлигидаги манба маълум қилди.

Нафиса Нишонованинг 19 июль куни мактаб директорлари иштирокидаги йиғилишда ёзиб олинган сўзлари 21 июль куни Sof.uz сайтида эълон қилинган эди. Таҳририятга етиб келган аудиоёзувда мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари мажбурий меҳнатга қай тариқа мажбурланаётгани акс этган.

Аудиоёзувга Нафиса Нишонованинг ўқитувчиларга пахта «чеканка»сига чиқиш, картошка экиш, аллақандай китоб ва концертга пул йиғиш, пенсионерлардан пенсиясини пластикка ўтказиш ҳақидаги аризалар йиғишга доир кўрсатмалари муҳрланган. Халқ таълими мудираси бу кўрсатмалар вилоят ҳокимининг топшириғи эканлигини таъкидлайди.

Аудиоёзув интернет тармоғида тезлик билан тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан фаол муҳокама қилинди. Орадан 10 кун вақт ўтганига қарамасдан, ҳалигача ҳокимлик ёки Халқ таълими вазирлиги бирор расмий баёнот бермаган.

Sof.uz ​ сайти манбалари ҳалигача фарғоналик ўқитувчилар мажбурий меҳнатга мажбурланаётганини айтишган. Ҳокимлик мутасаддилари эса мудиранинг сўзларини ёзиб олиб, аудиоёзувни тарқатган кишини қидириш билан машғуллиги, йиғилиш қатнашчилари Қуръони Карим билан қасам ичдирилгани ҳақидаги маълумотлар таҳририятга етиб келган.

Бугун Фарғона вилоят ҳокимлигидаги йиғилиш вақтида Ўзбекистон тумани халқ таълим бўлими мудираси Нафиса Нишонова расман ишдан олинган. Манбанинг айтишича, айни пайтда йиғилиш давом этмоқда. Sof.uz ​таҳририяти Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлигини ҳодиса юзасидан баёнот беришга чақиради.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан