Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўз мижозларининг миллионлаб пулларини ноқонуний ўзлаштирган банк ходимига ҳукм ўқилди
29.07.2019 16:42,  
15

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан 2019 йил 16 апрель куни АТ «Халқ банки»нинг Хатирчи филиали ходими С.Олимовга (исм-шарифлар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

С.Олимов АТ «Халқ банки»нинг Хатирчи филиали пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўбаси етакчи мутахассиси вазифасини бажариб келган. У хизмат мавқейидан фойдаланиб, ўзига тегишли логин ва парол орқали ўзганинг компьютер тизимига давомли равишда рухсатсиз кириб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштиргани аниқланган.

Маълум бўлишича, С.Олимов 2016 йилнинг 18 сентябридан 14 октябригача банк мижози бўлган 28 нафар фуқаронинг дуэт пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 1 457 127 сўм 25 тийинлик пул маблағларини, уларнинг номига бошқа пластик карта бириктириш йўли билан талон-торож қилган.

2016 йилнинг 27 ноябрдан 2018 йил 24 январига қадар бўлган вақт оралиғида эса ўзига тегишли бўлган телефон рақамига уланган Click тўлов тизими орқали, банк мижози бўлган 80 нафар фуқаронинг пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 14 160 074 сўмлик пул маблағини ўзининг ихтиёрида турган фуқароларнинг номига очилган янги пластик карталарига ўтказган.

2016 йил 30 сентябрдан 2018 йил 1 августга қадар бўлган вақт оралиғида, банк мижози бўлган 53 нафар фуқаронинг пластик карталарида узоқ муддатдан буён ҳаракатсиз қолдиқда турган жами 11 809 800 сўмлик пул маблағини ўзининг ихтиёрида турган фуқароларнинг номига очилган янги пластик карталарига ўтказиш орқали, жами 161 нафар шахсларнинг 27 427 100 сўм 25 тийин миқдордаги пул маблағини компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Суд томонидан С.Олимов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Унга фуқароларга етказган 27 427 100 сўм 25 тийин миқдордаги зарарни тўлиқ қайтарганлиги эътиборга олиниб, ЖКнинг 45 ва 60-моддаларини қўллаб, 3 йилга муддат мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан