Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўз юртидаги коррупция ҳолатидан зериккан мексикалик қиличбоз Ўзбекистон фуқаролигини олди
4.07.2019 18:08,  
14

Мексикалик қиличбоз Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини олди ва эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлайди. Бу ҳақда у Twitter микроблогида маълум қилган, деб хабар бермоқда Tribuna.uz

24 ёшли атлет бундай қарорга келишини Мексика Олимпия Қўмитасидаги коррупция ҳолати билан изоҳлаган.

Айни пайтга келиб, Халқаро Қиличбозлик Федерацияси расмий сайтида Паола Ўзбекистон фуқароси сифатида кўрсатилган.

Tribuna`нинг мамлакат спортидан бохабар манбаси яқинда бир мураббий ва уч нафар хорижлик спортчига халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши учун фуқаролик берилганини тасдиқлади.

Манбага кўра, Паола Плиего 2019 йилги Жаҳон кубогида Ўзбекистон номидан қатнашади.

Плиего 2016 йилги Рио Олимпиадасига қадар халқаро миқёсда қатор ютуқларга эришиб келган, аммо Бразилия пойтахтига жўнаб кетишига уч кун қолганда допинг билан боғлиқ муаммо туфайли олимпия ўйинларида қатнаша олмай қолган.

Wikipedia маълумотига кўра, Мехикода туғилган Плиего 2013/14 мавсумини Халқаро Қиличбозлик Федерацияси (FIE)нинг ёш саблячилар рўйхатида 150 очко билан биринчи ўринда якунлаган. Яъни Паола ўз вақтида сабля йўналишида аёллар ўртасида жаҳоннинг биринчи рақамли ёш қиличбози эди.

Паола Плиего 2015 йилда Пан Америка чемпионатида бронза, Сателлит турнирида кумуш медални қўлга киритган.

NewsBeezer`нинг ёзишича, 2016 йилги ёзги Олимпиада арафасида Плиего топширган намунадан тақиқланган модафинил моддаси топилган. У буни рад этганига қарамай, олимпия ўйинларида қатнаша олмаган. Орадан бир ой ўтиб, қайта таҳлил ўтказилганда допинг тести салбий натижа берган. Бироқ бу вақтда Олимпиада якунланиб бўлган эди.

Бу хатоликдан сўнг мазкур допинг таҳлилини ўтказган, Мексика Жисмоний тарбия ва спорт миллий комиссиясига қарашли лабораториянинг лицензияси бир йилга олиб қўйилган.

Шунга қарамай, Плиегонинг Мексика қиличбозлик федерацияси ва Мексика Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан муаммолари барҳам топмаган. Маҳаллий спорт мулозимлари унинг 2018 йилдаги Марказий Америка ва Кариб минтақаси ўйинларида қатнашишига изн беришмаган.

Натижада Паола Плиего жаҳон чемпионати ва Олимпиадада ғолиб чиқиш орзусига Ўзбекистон байроғи остида эришишга қарор қилган.

15 июлдан Будапештда бошланадиган жаҳон чемпионати Плиегонинг Ўзбекистон терма жамоасидаги илк турнири бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 2008 йилдан буён Халқаро Қиличбозлик Федерацияси (FIE) президенти ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан