Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзатом АЭС ҳақидаги ваҳимали миш-мишларга нуқта қўйди
8.07.2019 12:14,  
16

Якшанба 7 июль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси, «Ўзатом» агентлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги мутасаддилари Фориш туманига ташриф буюриб, туман фаоллари иштирокида АЭС қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш борасида илк маротаба халқ билан мулоқотни амалга оширдилар.

Суҳбат давомида Ўзатом мутахассислари Ўзбекистонда қурилаётган АЭСнинг хавфсизлик даражасига алоҳида тўхталиб ўтишди. Мутахассислар Чернобыл ёки Фукусимадаги АЭС фожеалари Ўзбекистонда такрорланмаслиги учун қандай хавфсизлик чоралари кўрилгани ҳақида батафсил айтиб беришди.

Хусусан, Ўзбекистонда қурилаётган АЭС 3++ - яъни янги авлод станцияси бўлиб, унда бошидан 21 та бир-бирини ҳимояловчи хавфсизлик тизимларии мужассам этилганини ва ушбу хавфсизлик тизимлари ҳатто инсоннинг АЭС фаолиятига нотўғри аралашишини чеклаш имкони эга эканлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, интернетда “Чернобыл” номли  бадиий фильм намойиш қилинганидан сўнг, АЭС қурилиши ўзбекистонликлар томонидан ҳам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган эди. Айрим блогерлар томонидан АЭС қурилиши Ўзбекистонда ҳам иккинчи Чернобил ҳодисасини вужудга келтириши мумкинми деган хавотирлар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан