Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги келгусида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги этиб қайта ташкил этилди ва вазирлик тузилмасига ўтказилди. Бу Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилиб , вазирлик тузилмасига ўтказилиши белгиланди.
Вазирликнинг асосий вазифаси ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.
Ҳужжатга мувофиқ, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти тугатилди.