«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ мутасадди шахслари мукофотланди

«Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ мутасадди шахслари мукофотланди

«Ўзавтосаноат» раҳбарияти ва кузатув кенгашини мукофотлашга қарор қилди Бу ҳақдаги маълумот Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, жорий йил 6 ойи якунлари бўйича «Ўзавтосаноат» кузатув кенгаши аъзоларининг ҳар бири 11,1 миллион сўмдан, ревизия комиссияси аъзолари эса ҳар бири 3,3 миллион сўмдан мукофот олган.

Компания ишчи гуруҳи «Ўзавтосаноат» раҳбарияти фаолияти самарадорлигини биринчи чорак якуни бўйича интеграл коэффицентда 99 (етарлича самарадорлик), биринчи ярим йиллик якуни бўйича эса 80,4 (ўртача самарадорлик) баҳолаган.

Шу муносабат билан «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси 8,8 миллион сўм, унинг икки ўринбосари эса ҳар бири 8,3 миллион сўмдан мукофотланган.

Шунингдек, 2018 йилни компания 103 миллиард сўм соф фойда билан якунлагани маълум бўлди.