Ўзбек гилоси биринчи марта Лондон дўконларида сотилмоқда

Ўзбек гилоси биринчи марта Лондон дўконларида сотилмоқда

Лондон савдо расталарида илк бор Намаган вилоятида етиштирилган гилос пайдо бўлди.

Гилос энг йирик Western International Market бозорида сотилмоқда.

“Бугун – тарихий кун. Тарихда биринчи марта ўзбек гилоси Британия бозорига етказилди. Ўзбекистон – ажойиб мамлакат, биз бир неча ой аввал Буюк Британия бозорига ўзбек мева-савзавотларини экспорт қилишга қарор қилдик. Мен Ўзбекистон кўплаб вилоятлари, хусусан Қашқадарё вилоят Китоб тумани ва Наманган вилояти ташриф буюрдим. Мен катта экспорт салоҳиятини кўрдим ва бу масала бўйича ишлашга қарор қилдим”, - деб таъкилади AKS Services Group бош директори Ваис Каис.

Унинг сўзларига кўра, Британияда импорт учун жорий этилган сертификация, санитария ва фитосанитария назорати бўйича барча процедураларни ўтди.

Каис келгусида Ўзбекистон мева-сабзавотларнинг экспорт ҳажми янада кўпайтирилади. Яқин вақтларда анор, пиёз, бодринг ва турли қурутилган мевалар экспорт қилиш бўйича режалар бор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июль ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрига ўзбек гилоси экспорт қилинганди.

2019 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ ва Болтиқ мамлакатлари орқали Европа ва АҚШга мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича “яшил йўлакларни” йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йил якуни бўйича янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларни экспорт ҳажми 37,6 фоизга 874,5 миллион долларгача кўпайди.

1