Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек каратесининг бугунги аянчли аҳволи. Олимпиада 2020 спортчиларимиз иштирокисиз ўтади(ми?)
20.02.2019 13:42,  
61

Карате бўйича миллий терма жамоамизнинг аҳволи бугун жуда аянчли ҳолга тушиб қолди. Терма жамоа сентябр ойидан бери ҳеч қандай Премьер-Лига ва А серия мусобақаларини қолдирмай, барчасида бир хил таркиб билан иштирок этиб келмоқда.

Карате мухлисларига маълумки, Премьер-Лига мусобақаларида дунё рейтингидаги энг кучли спортчилар иштирок этадилар, А серия мусобақаларида эса барча истиқболли спортчилар иштирок этишлари мумкин. Терма жамоанинг натижаларини таҳлил қиладиган бўлсак, Испания Жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун бирор-бир ўринсиз якун топган, А серия Шанхай - натижа йўқ, Премьер-Лига Франция - натижа нол, Премьер-Лига Дубай - шармандали мағлубиятлар. Ўз-ўзидан савол туғилади: нега терма жамоа мураббийлари таркибга ҳеч қандай ўзгартириш киритмаяпти ёки терма жамоада жаҳон татамиларида натижа кўрсата оладиган муносиб захира йўқми? Нега А серия мусобақаларида ҳам терма жамоанинг захира спортчиларига ишонч билдирилмаган? Токио-2020 мусобақаларига лицензия олиш учун тузилган режада спортчиларни танлаб олишда мураббийларнинг таркиб борасидаги бундай саёз ҳаракатлари замирида нималар бор? Ёки спорт бизнесга айлантирилдими?

Тўртта энг катта мусобақадан қуруқ қўл билан қайтдик. Чунки дунёнинг юқори рейтингдан жой олган спортчиларнинг лицензия олиш учун тўплаган баллари борган сари ортиб бормоқда. Биз учун уларга етиб олиш борган сари қийинлашмоқда. Нега терма жамоа фақатгина 2 мураббийга таяниб қолган? Мураббийлар кенгашининг иш фаолияти қай тартибда? Ўзбекистон чемпионати ғолибларининг натижалари асосий таркибга ёки захирага олинган спортчиларнинг тақдири нима бўлди? Каратеда раҳбар йўқ. Муллаев олимпия қўмитаси ишончини оқладими? Каратенинг бугунги аянчли ҳолатига сабабчи ким? Бошқа спорт турида шундай натижа кўрсатилганида мутасаддилар томонидан чора кўриларди. Нега карате федерацияси ва карате миллий терма жамоаси фаолиятига Олимпия Қўмитаси парда ортидан қарамоқда?

Биз каратечиларимизнинг ўтмишдаги ғалабаларини соғиндик. Карате спорт тури олимпия ўйинларига киргазилди, бизда эса ғалабалар ўрнига асоссиз баҳоналар важ қилиб кўрсатилмоқда. Карате федерациясининг халқ олдида ҳисобот берадиган вақти келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан