Ўзбек тили масалалари бўйича ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан мулоқот уюштирилади

Ўзбек тили масалалари бўйича ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан мулоқот уюштирилади

2018 йил июл ойининг 28 куни “Китоб олами” мажмуасида ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Отахонов) билан учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ёзувчимиз ўзбек тилимизнинг ўтмиши, бугуни, муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида маъруза қилишлари кутиляпти. Тадбирга тилимиз ва адабиётимизга қизиқувчи барча мухлислар таклиф қилинган. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ватандошларимиз ушбу тадбирга катта қизиқиш билан қараб, тадбирда иштирок этишларини билдиришяпти. 

Ёзувчимиз ҳақида қисқача маълумот:  Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тошкент Давлат (ҳозирги Миллий) университетининг Ўзбек филологияси факултетини тугатиб (1981), “Ёшлик” журнали таҳририятида муҳаррир ва бўлим мудири (1982 – 1989), “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси таҳририятида мухбир (1989), “Муштум” журнали таҳририятида масъул котиб (1989 – 1991), “Мовароуннаҳр” нашриётида бош муҳаррир (1991 – 1993), “Шарқ юлдузи” журнали таҳририятида бўлим мудири (1993 – 1999), “Ҳидоят журнали таҳририятида бош муҳаррир (1999 – 2013) ва “Мовароуннаҳр” нашриёти Бош директори (2010 - 2013) вазифаларида ишлади.

Ёзувчининг “Дунё кенг”, “Шу ерлик киши”, “Этакдаги кулба”, “Kuytudaki Kulübe” (туркча) номли ҳикоя ва қисса тўпламлари, “Бу кунлар” рўмани мавжуд. “Оқ бино оқшомлари” номли ҳикояси асосида бадиий филм ҳам суратга олинган. Турк тилидан таржима қилган Аҳмад Лутфий Қозончининг “Саодат асри қиссалари” китоби бир неча мартта нашрдан чиқди. Долзарб мавзуларда юзлаб публисистик, илмий, адабий мақолалари чоп этган. 

2