Ўзбекистон банклари нимаси билан Россияникига ўхшайди?

Ўзбекистон банклари нимаси билан Россияникига ўхшайди?

Қозоғистоннинг Usdspace инстаграм саҳифаси Ўзбекистон банклари таҳлилига бағишланган пост эълон қилди.

Саҳифада ёзилишича, Ўзбекистонда ҳам Россиядаги каби 70% банкда давлат капитали мавжуд. Деярли барча кредитларни "улар" беради. Айрим давлат банклари жалб қиладиган депозитидан кўра 5 баробар (!) кўпроқ кредит беради. Шу важдан қандайдир банк ликвидлилиги ҳақида гапиришнинг ўзи нотўғри.

Usdspace маълумотларига кўра, мамлакатимиз банкларининг умумий капитали 31.19 млрд АҚШ доллари бўлиб, энг катта капиталга эга бўлган давлат банки OʻzMilliybank — 8.54 млрд $, хусусий банклардан эса Hamkorbank ўзининг 88 млн долларлик активлари билан энг юқорида турибди.

Бозорда энг юқори улушга эга бўлган бешта банк ҳам давлатга тегишли: OʻzMilliybank, Asakabank, Ipotekabank, SQB ва Xalq banki. Хусусий банклардан Kapitalbank 5.7% ҳиссаси билан рўйхатнинг 6-ўрнидан жой эгаллаган.

Мамлакатимиздаги валюта курсига эътибор қаратган муаллифлар шундай ёзишган: “... икки ҳафта илгари сўм сузувчи курсга ўтганди ва шундан бери 7% га арзонлашди. Ҳозирда Ўзбекистон олтин-валюта захиралари Қозоғистонникидан кўпроқ”.

4561