Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон чегарасида яширин туннел топилди
25.03.2016 22:18,  
55

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси орқали ўтган яширин ер ости туннели топилди, бу ҳақда Ўзбекистон Чегарани Қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

МХХ Чегарани қўриқлаш хизмати хабарига кўра, ушбу ер ости йўлидан ўзбек-қирғиз чегараси орқали қурол-яроғ, портловчи моддалар, экстремистик адабиёт ва одамларни яширин ўтказиш мақсадида фойдаланган бўлиши мумкин.

“Контрабанданинг бундай усули ўзбек-қирғиз чегарасида бирнчи марта аниқланди.

Туннел чуқурлиги 6 метр, эни 60-70 см, баландлиги 1-1,2 метрни ташкил қилади. Туннелнинг узунлиги эса 120 метр.

"У Туннел Ўзбекистон фуқаросининг уйини Қирғизистон фуқароси ҳовлиси билан боғлаган”,- деди қўмита ходими.

Ушбу муаммо ва бошқа масалалар бугун ўзбек-қирғиз чегарасида бўлиб ўтган икки мамлакат Чегарани қўриқлаш хизматлари учрашувида муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистон Чегара қўшнлари қўмондони Рустам Эманжанов ва Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Райимберди Дуйшенбиевлар иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан