Euromonitor International томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаси Ўзбекистон аҳолисининг деярли барчаси чойни хуш кўришини кўрсатди, деб хабар қилмоқда The Independent.
Нашр маълумотида, мамлакатимизнинг 99,6% аҳолиси кунни хуштаъм ичимликсиз бошламаслиги хабар қилинган.
Гватемаланинг худди шунча фоиз аҳолиси эса ўз ҳаётини қаҳвасиз тасаввур қилолмаслигини айтган.
Чойхўрликни хуш кўрувчи мамлакатлар қаторидан, шунингдек, Кения (99,2%), Озарбайжон (99,1%), Покистон (99%), Хитой (98,9%) ва Миср (98,5%) ўрин олган.
Қаҳвани севиб истеъмол қиладиган давлатлар сирасига эса Доминикан Республикиси (99%), Бразилия ва Эквадор (97,4%), Миср (96,8%), ҳамда Дания (92,2%) кирган.