Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон “Электрон ҳукумат" учун 145 миллион доллар ажратилмоқда
19.04.2016 13:47,  
2

Ўзбекистон ҳукумати 2016-2017 йилларда “Электрон ҳукумат” инфратузилмасини ривожлантиришга 145 миллион доллар ажратишни режалаштирган, деб хабар берилган Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида.

«Ўзбекистон замонавий технологияларни жамият ҳаётига кенг тадбиқ этиш бўйича жараённи фаоллаштирди. Мамлакатимиз қисқа муддат ичида давлат ташкилотлари, аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида янги даражадаги алоқаларни жорий этишга имкон берадиган ишончли "Электрон ҳукумат" инфратузилмасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди, — дея таъкидлади Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов.

Вазирлик берган маълумотга кўра, ҳукумат 2020-йилгача бўлган муддатда алоқа инфратузилмаларини ривожлантириш (17 лойиҳа), шунингдек, “Э-ҳукумат” тизимини яратиш (28 лойиҳа)ни ўз ичига олган Ўзбекистон Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастуриниамалга оширмоқда.

Бу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 145 миллион доллар ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан