Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон энди Форс кўрфази портлари орқали юкларини транзит қилиши мумкин
25.04.2016 13:02,  
7

Ушбу йилнинг 23 апрелдан бошлаб Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон орасидаги Халқаро транспорт-транзит йўлаги ҳақидаги шартнома кучга кирди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ушбу шартноманинг икинчи номи — "Ашхобод битими" бўлиб у 2011 йилнинг 25 апрелида имзоланган эди. Ушбу ҳужжатнинг асосий вазифаси — Ўрта Осиё, Форс кўрфази ва Уммон денгизи портлари орасида товарларни тўхтовсиз ўтказш учун транспорт йўлаги яратишдир.

Шартнома ҳужжатлар расмийлаштиришни ва бошқа расмий жараёнларни осонлаштириш ҳамда ягона стандартга келтириш йўли билан мамлакатлар орасида юк ўтказиш тезлигини оширади ва транспорт харажатларини мақбуллаштиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан