Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқаролари судьялар ишидан норози бўлмоқда (видео)
8.08.2019 18:02,  
63

Human’нинг ёзишича, Олий кенгаши қошидаги Судьялар олий мактабига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ҳар хил масалалар ва муаммолар билан келган 30 нафар фуқаро қабулга кира олмаяпти. Нашр вазиятни ўрганиш учун мурожаатга келган фуқаролар билан суҳбат ўтказган.

Улар суҳбат давомида ҳозирги пайтда судлар томонидан чиқарилган кўплаб қарорлар бир томонлама бўлаётгани, одамларнинг бу муаммолар юзасидан берилган шикоятлари йиллаб ҳал қилинмаётгани, ҳатто кўриб ҳам чиқилмаётганлиги ҳақида гапирган.

«2014 йилда бизга берилган 1,7 гектар ер майдонида мингдан ортиқ дарахт бўлган. Бизнинг еримиз Бекобод цемент заводига ўтиши муносабати билан 702 та дарахтим ноқонуний равишда кесиб ташланган. Келтирилган моддий ва маънавий зарар қоплаб берилмаган», — деган бекободлик мурожаатчилардан бири.

Бу масала юзасидан судга ариза берган. Бекобод туманлараро суди судьяси Умид Шомуродов ҳал қилув қарор чиқариб, 223 миллион сўм зарар қоплаб берилишини белгилаган. Орадан бир ҳафта ўтгандан кейин ажрим чиқариб, ўзи чиқарган қарорни ўзи бекор қилган.

Бугунги кунгача бу масала Олий судда икки марта кўрилган. Бош прокуратура томонидан протест киритилиб, асослантирилган. Шунингдек, Олий суд раиси Ёдгоров томонидан ҳам протест билан асослантирилган. Лекин шунга қарамай, Тошкент вилояти судьялари Исмоилов, Муллажонов, Воҳидовлар ажрим билан хатни бекор қилиб, 2019 йилнинг 5 февралида Тошкент шаҳар судьяси Алламуродов томонида барча талаб-даъволар асоссиз равишда бекор қилинган.

Фуқаро юқорида номларини санаб ўтган судьялардан норози эканлигини билдирган. Давомини қуйидаги видеолавҳада томоша қилиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан