Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон газ экспорти ҳажмини оширади
12.07.2019 16:43,  
65

Ўзбекистон жорий йилда газ экспорти ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга оширади, дея маълум қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов. 

“Бу йил бизнинг 15 миллиард куб газ ҳажмини экспорт қилишга шартномамиз бор”, - деди компания раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 13 миллиард куб метр ўзбек гази экспорт қилинган. Шундай қилиб, газ етказиб бериш 15 фоизга ошади.

Сидиқовнинг айтишича, Хитойга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 10 миллиард куб метр, Россияга — 4 миллиард куб метрни ташкил этади, қолган қисми эса қўшни Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади.

“Ресурслар мавжуд бўлса, етказиб беришни ошириш бўйича ҳамкорларимиз билан суҳбатлашиш имконига эгамиз”, - дея қўшимча қилди у.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бугунги кунда йилига 70 миллиард метр куб табиий газ ҳамда 8 миллион тонна суюқ углеводлар қазиб олади.

Ўтган йилнинг охирида президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ саноатидаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиш ва соҳани янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.  Таъкидланишича, углеводородлар захирасини кўпайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилмаса, яқин 10-15 йилда мавжуд захира 2 баробарга камаяди. Нефть-газ соҳасини янада ривожлантириш учун 2030 йилгача геология-қидирув ишларини олиб бориш, углеводородларни қазиб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 36,5 миллиард долларлик 30 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. 

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда мамлакатда нефть қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 8,2 фоизга — 746,4 минг тоннага камайган. Табиий газ қазиб олиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга — 59,842 миллиард куб метргача ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан