Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ишонч телефонини ишга туширди
28.09.2016 14:20,  
177

Аҳолини фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларидан ҳамда мажбурий меҳнатга, шунингдек, болалар меҳнатига йўлга қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳолатларидан бохабар қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси қошидаги болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан томонидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ушбу йўналишда олиб борилаётган кенг миқёсли кампания доирасида тегишли вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахсларини ўқитиш мақсадида методологик материаллар ва слайдлар яратилди.

Бундан ташқари, федерация юридик клиникаси негизида жорий этилган тескари алоқа механизми ишламоқда. Айни пайтда у Call-Center шаклида бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масалада мурожаат қилиши мумкин.

Мобил операторлар билан ҳамкорликда SMS-хабарлар йўллаш ва ишонч телефонлари хизматлари йўлга қўйилди.

Бутун республика бўйлаб болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳақидаги баннерлар ва постерлар жойлаштириб чиқилди.

«Агар ҳуқуқларингиз поймол этилса, 1092 рақами бўйича ишонч телефонига қўнғироқ қилинг», — дейилади федерация хабарномасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан