Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон мактабларида ўқув йили 1 ҳафтага узайди
24.03.2017 11:04,  
9

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўрта таълим ҳақидаги янги Низомига мувофиқ Ўзбекистон мактабларида ўқув йили 33 ҳафтадан 34 ҳафтага узайди.

Ўқувчилар учун ўқув йилининг бошқа вақтинчалик параметрлари ҳам ўзгарди. Шу билан бирга кузги ва баҳорги таътил муддати ҳам қисқарди. Мазкур муддат биринчи синфлар учун сақланганига қарамай, уларга ҳам тузатишлар киритилди.

Кузги таътил муддати 8 дан 6 кунга, баҳорги таътил эса 10 дан 7 кунга қисқартирилган бўлса, қишки таътил 11 дан 14 кунга кўпайтирилди.

Биринчи синфлар учун ўқув йили муддати белгиланган бўлишига қарамай, уларга ҳам ўзгартиришлар киритилди. Улар учун ўқув йилининг давомийлик муддати 30 ҳафтадан 33 ҳафтага оширилиб, улар илгаригидек февраль ойида қўшимча таътилга чиқишади.

Бу ўзгаришлар киритилди. Бундан ташқари, илгари педагогик кенгаш тарафидан беш кунлик қилиб белгиланган ўқув ҳафталиги қатъий равишда 6 кунликка ўзгарди. Ҳозирда фақатгина биринчи синфларга нисбатан тегишли қарор чиқарилади.

Айни кунда барча мактабларда дарс соати қатъий равишда 45 дақиқа деб, танаффус эса 5-10 дақиқа деб белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан