Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийнинг кетгани ҳақидаги хабарларга расман раддия берди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муфтийнинг кетгани ҳақидаги хабарларга расман раддия берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Усмонхон Алимов муфтийликдан кетгани ҳақидаги хабарларга расман раддия берди: 

"Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимидан озод этилмаган!

2019 йил 10 сентябрь куни айрим Интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди, деган мазмундаги асоссиз ва сохта хабарлар тарқатилди.

Таъкидлаш лозимки, Усмонхон Алимов ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишламоқдалар. 

Муфтий ҳазратларига узоқ йиллар мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраймиз".

5078