Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Олимпия жамоасидан топилган допингга - аналгин сабаб бўлиши мумкин
28.06.2016 11:51,  
9

Ўтган жума куни, Халқаро Оғир Атлетика федерацияси (IWF) Ўзбекистон аёллар оғир атлетика жамоасини Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси вице-президенти Шахрилло Махмудов ушбу қарорга изоҳ берди. Бу ҳақда спутник хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу  вазиятда ортиқа шовқин-сурон кўратишнинг ҳожати йўқ.

“Кўрилган жазо чоралари фақат аёллар жамоасига таалуқли. Жамоадан ҳеч кимга алоҳида жазо берилмайди. Олимпиада жамоасига киришга талабгор бўлган Руслан Нурудинов, Рустам Джангабаев, Иван Ефремов, Сардор Дўстмурадов, Муҳаммад Бегалиев, Улуғбек Алимовлар хотиржам таёргарлик кўришда давом этмоқда. Умуман айтганда, етакчи спортчиларда допинг топилмаган. 2013 йилда олинган намуналарда допинг топилиши бу тасодиф холос. Допинг фақат ўта ёш, жамоага энди келган спортчилардан топилган”, — деди Махмудов.

Махмудовнинг сўзларига қараганда, жамоа ушбу воқеа учун жавобгарликдан воз кечгани йўқ ва допингга қарши ашаддий кураш олиб боришда давом этади.  Унинг фикрига кўра, спорт чилар анализларини текширувчи замонавий аппаратура 8 йил олдинга аппаратлардан тубдан фарқ қилади.

Мисол учун 2013 йилда Ўзбекистонлик спортчилар аналгин пенталгин каби дориларни бемалол қабул қилишган. Ушбу дорилардан оддий антибиотик, оғриқ қолдирувчи ва юрак-қон томирлар фаолиятини нейтраллаштирувчи восита сифатида фойдаланилган. Улардан спорт натижаларини яхшиловчи восита сифатида фойдаланилмаган. Энди бўлса уларнинг таркибида таъқиқланган элементлар борлиги аниқланган. Олдин лаборатория текширувлари ушбу дорилар таркибидан ҳеч нарса топмас эди, ҳозир бўлса текширувлар ижобий натижа бермоқда, дейди Маҳмудов.

“Бу соҳада тренерлар ўта малакали ва диққатли бўлиши керак. Бугунги кунда ушбу муаммолар жуда жиддий тус олди. Федерация, спортчилар ва тренерлар бииргаликда ишлаши керак. Улар замон билан биргаликда қадам ташлаши керак, барча янгиликлардан хабардор бўлиб туриши керак”, — дейди Махмудов.

Ундан ташқари, Махмудовнинг фикрига кўра,  спорт соҳасидаги медицина ходимлари малакасини ошириш ва умуман спортдаги медицина маданиятини ҳам ошириш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан