Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Олий суди «Sof.uz» сайтида чоп этилган мақолага ўз муносабатини билдирди
3.08.2019 21:20,  
24

Ўзбекистон Олий суди «Sof.uz» сайтида чоп этилган «Олий суд навоийшунос Акром Маликнинг шикоят аризасига эътибор қаратмади» мақоласи юзасидан муносабат билдирди.

Олий суд матбуот хизматидан маълум қилишларича, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 13 январдаги ҳукмига кўра, Акром Маликка Жиноят кодекси 159-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-1-моддаси 3-қисми «а», «в», «г» бандлари (олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланган ҳолда ОАВ ёки Интернетдан фойдаланиб жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шу суд кассация инстанциясининг 2018 йил 23 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳимоячилар Т.Жуманиязов ва Ф.Мустонов томонидан Акром Маликка оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорларидан норози бўлиб, Олий судга назорат тартибида 2019 йил 22 июль куни шикоят берилган. «Ҳозирда мазкур шикоят асосида Акром Маликка оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қарорлари ўрганилаётгани маълум қилинди», — дейилади ЎзА ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан