Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан Хитойдан 24 та электровоз сотиб олади
19.07.2019 17:36,  
44

Хитойнинг CNTIC-CRRC DLOCO концорциуми Ўзбекистонга электр энергиясини тежайдиган 24 та электровозлар етказиб беради.

“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабарига кўра, компания ва локомотив ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи компаниялар вакиллари билан учрашувда тегишли шартнома имзоланган.

“Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, хусусан, темир йўл соҳасидаги самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда, электровозларнинг 24 тасига (шу жумладан, 16 та юк ва 8 та йўловчи ҳамда юк ташишларга мўлжалланган) шартноманинг имзоланиши икки давлат алоқаларини кенгайтиришдаги ёрқин тасдиғи ва яна бир қадам ҳам десак муболаға бўлмайди”, -дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, янги локомотивлар йўловчи ва юкларни ташишга мўлжалланган бўлиб, шу жумладан оғир юкларни тоғ шароитида ташиш имкониятига эга. Уларда қўлланилаётган замонавий технологиялар электр энергиясини тежаш билан бирга ёнилғи истеъмолни ҳам камайтиради. Экологик хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган мазкур локомотивлар асенхрон тортиш электр двигателлари билан жиҳозланган.

Ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2019-2020 йиллар.

Маълумот учун, Ўзбекистон темир йўллари узунлиги 4669 км. Республикада ташиладиган юкларнинг 40 фоиз ва йўловчиларнинг 4 фоиз - темирйўл транспортида амалга оширилади. Айни дамда мавжуд темир йўлларнинг 50%дан кўпи – электрлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан