Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон помидорларидан Жанубий америка томат куяси топилди
6.06.2016 13:05,  
28

Россиянинг Олтой ўлкаси да жойлашган Кулундин туманида фитосанитар назорат вақтида Ўзбекистондан олиб келинган помидорларда зараркунанда ҳашорот – Жанубий америка томат куяси борлиги аниқланди, деб хабар беради спутник.

Зараркунанда Россельхознадзорнинг Марказий илмий-ишлаб чиқариш ветеринар радиологик лабороторияси ёрдамида аниқланди.  

Маҳсулот эгаси, Россия қонунларига биноан зарарланган маҳсулотни йўқ қилиб ташлади.

Жанубий америка томат куяси (Tuta absoluta Povolny) – мева ва сабзавотлар учун жуда зарарли ҳашорат ҳисобланади. Асли ватани марказий америка бўлган ушбу ҳашорот охирги вақтларда дунёда кенг тарқалмоқда. Кўплаб мамлaкатларда у карантин рўйхатига киритилган.  

Томат куяси картошка, бақлажон, қалампир ва бошқа ўсимликларга ёппасига зарар келтириши мумкин. Келтирилган зарар натижасида ўсимликлар ўз мевасини ва хусусиятларини 35-100%га йўқотиши мумкин. Зараркунанда ўта фаол ва мослашувчанлиги аниқланган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан