Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон президентининг жамоасида янги аъзо пайдо бўлди
12.09.2017 19:14,  
19

Ўзбекистон президентининг жамоасида янги аъзо пайдо бўлди, деб ёзди мамлакат тарихида халқ таълими вазирининг энг ёш ўринбосари бўлган Алишер Саъдуллаев ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг ёзишича, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси Гавҳар Сагдуллаева Халқ таълими вазирлигидаги янги — Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси бош назоратчиси этиб тайинланди.

"Ажойиб янгилик! Президент жамоасининг илк аъзолари! Агар ёдингизда бўлса, вазирлигимизда янги — Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси очилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазири ўринбосари бўлган кунимдан бошлаб янгича фикрлайдиган, давлатимиздаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшлар жамоасини йиғишни олдимга энг устувор мақсад қилиб қўйгандим. Ана шу янги бошқарманинг ходимлари ва президент жамоасининг илк аъзолари билан сизни таништириб ўтмоқчиман", — деб ёзади Саъдуллаев.

Гавҳар Сагдуллаева — республикада қизлар йўналишидаги энг оммабоп Girls development club Tashkent — GDC (Баркамол қизлар клуби) лойиҳаси, Upgrade Women's Center лойиҳаси асосчиси, "Келажак овози-2012" Республика танлови лауреати, Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси, Менинг Юртим — MY5 телеканали собиқ журналисти.

Саъдуллаев бугунги кунда энг асосий вазифалардан бири ўқувчи-қизларни таълим соҳасида лойиҳалар, фанга оид изланишлар олиб боришга йўналтириш, адабиёт, санъат, маданият соҳаларидаги илғорлигини, ижтимоий фаоллигини ошириш деб билади.

Унинг ёзишича, айнан шунинг учун Халқ таълими вазирлигида бунга оид бир нечта лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан энг асосийси "Баркамол қизлар клуби" лойиҳасини Республика мактабларига тарғиб қилишдир. Бу соҳани такомиллаштириш Гавҳар Сагдуллаеванинг вазифасига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан