Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон-Қозоғистон: хориж капитали учун курашда ким ғалаба қозонади?
16.08.2019 17:26,  
36

Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкиннинг прогноз қилишича, Ўзбекистон яқин вақтларда пост совет мамлакатларининг 2-иқтисоди бўлиши мумкин. Бу ҳақида iwep.kz портали хабар тарқатмоқда.

Қозоғистон жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Ладия Похромчик хоним фикрича, ҳозир Марказий Осиёда капитал учун рақобат тренди жадаллашмоқда.

«Қозоғистон учун, худди бизнинг қўшниларимиз каби сармоявий муҳитни яхшилаш ҳамда инвестиция учун тижорий имкониятлар яратиш ниҳоятда муҳим», - қўшимча қилади Пархомчик. Унинг сўзларига кўра, Тошкент бозор иқтисодиётига ўтишда бир қанча факторларга қарши мардонавор бардош бера олмоғи лозим.

Ўтган йили Ўзбекистон миллий иқтисодиётига 1,8 млрд долларлик сармоя жалб қилган бўлсада, бу 2017 йилги 2.49 млрд долларлик кўрсаткичдан анча камдир.

ЯИМ миқдори 2018 йилда 170 млрд доллар бўлган Қозоғистонда эса 2016-2018 йилларда хорижий сармоя миқдори 58 фоизга ортган. Аниқ рақамларда 2017 йилги 20.9 млрд долларлик чет эл капитали 2018 йилга келиб 24,27 млрд $ни ташкил этган. Ўтган йили охирида чиқарилган янги партия қозоқ евробондлари 5.8 млрд долларни ташкил этган портфель инвестиция учун компенсация бўлиб хизмат қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан