Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон расман Токио Олимпиадасига таклиф қилинди
30.07.2019 10:59,  
11

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун расмий таклифнома олди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди

Таклифнома шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жўнатилган.

“Халқаро Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ўттиз иккинчи ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга таклиф қилишни шараф деб билади, – дея ёзилади мазкур таклифномада.

Шу пайтга келиб Ўзбекистон терма жамоасидан теннисчи Денис Истомин ҳамда велоспортда Ольга Забелинская Токио Олимпиадаси, ўқ отишда Сервер Ибрагимов эса Паралимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритган. Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан