Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россия газ компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди
6.03.2019 14:13,  
10

Ўзбекистон Россиянинг «Лукойл» компаниясидан 600 миллион доллар қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда «Reuters» «Лукойл»нинг газ қазиб олиш ишлари бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаровга асосланиб ёзмоқда.

«Лукойл» Ўзбекистонда «Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ишлайди. Унда қазиб олинган газ асосан Хитойга экспорт қилинади.

Шамсумаров сўзларига кўра, қарз қазиб олинган газнинг барчаси чет элга экспорт қилиниши керак бўлса ҳам, маълум бир қисми Ўзбекистон бозорига йўналтириши сабабли вужудга келган.

2004 йилда Ўзбекистон бозорига кириб келган Лукойл 2020 йилгача газ қазиб чиқаришни 16 миллиард кубометрга етказган. Булардан 8 миллиарди Қамдимдан, 6 милларди Ҳисор, 3 миллиарди Хаузакдан қазиб олиниши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан