Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди
9.06.2016 20:28,  
2

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари 9 июнь куни Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Ҳамдардлик китобига ўз қайдларини қолдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур китоб Ақтўбе шаҳридаги террористик хуруж қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилди.

Хабар қилганимиздек 5 июнь куни бир гуруҳ шахслар Ақтўбедаги иккита қурол-аслаҳа дўконига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 7 кишини ўлдиришди. Отишмалар вақтида жами 37 киши турли даражада жароҳат олган. Ҳужум қилганларнинг 13 нафари аксилтеррор амалиётлар натижасида йўқ қилинган, яна 9 киши қўлга олинган. Айни вақтда 6 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда олти киши қидирувда, мавжуд маълумотларга кўра, улар Ақтўбе вилояти ҳудудида.

Нурсултон Назарбоев бу ҳодисаларда "рангли инқилоб" аломатларини пайқаганини айтди.

Қозоғистонда Ақтўбе теракти туфайли мотам куни бошланди

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан