Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин
19.07.2019 11:17,  
16

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлисида икки давлат авиация маъмуриятлари биргаликда Мозори-Шариф – Тошкент – Мозори-Шариф йўналиши бўйлаб парвозларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқдилар, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Мажлисда олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, турли мақомдаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

15-16 июл кунлари Ўзбекистон Транспорт Вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари Имом Муҳаммад Варимодж билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, транспорт масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди. Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги ҳалқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги икки томонлама шартнома, шунингдек, Афғонистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги товарларни транзит қилиш тўғрисидаги келишувни томонлар биргаликда қўриб чиқишди. Маълум қилинишича, Афғонистон томони ҳаво ҳаракатлари бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Афғонистон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларида темир йўлларда юклар ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, ўзбек томони 2019 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тариф сиёсатида 20% ҳажмида имтиёзлар беришни маълум қилди. Шу билан бирга, икки томон Афғонистондан илк маротаба экспортга 180 тонна минерал талькни етказиб берилишини мамнуният билан қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан