Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Беларусь божхона ҳуқуқбузарлиги бўйича ҳамкорликни бошлайди
2.09.2019 13:40,  
17

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим 2019 йилнинг 2 cентябрь кунидан бошлаб кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

2018 йил 13 сентябрь куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида мазкур ҳужжат имзоланган эди. 

Икки давлат ўртасида имзоланган  ҳужжатда божхона қонунчилиги бузилишини олдини олиш, суриштириш ва унга қарши курашишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тартиблари қайд этиб ўтилган. Шунингдек, божхона органлари ҳодимлари  ҳудудларда амалдаги божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилгани ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки шубҳа мавжуд бўлган шахслар, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида бир-бирларига маълумот тақдим этадилар.

Битим икки мамлакат божхона органлари ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигини олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга имкон беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан