21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.
Давлатимиз раҳбари фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди, деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.
Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.