Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон: Хитойга 800 миллион долларлик газ қувури ётқизилади
17.04.2016 20:01,  
13

"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси 2016 йил охирига қадар "Ўзбекистон-Хитой" 4-газ қувури лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади, деб хабар қилди Sputnik агентлиги

Узунлиги 200 километр бўлган газ қувури қурилишининг умумий баҳоси 800 миллион долларга баҳоланган.

Қурилиш учун талаб этиладиган маблағнинг асосий қисми эса Хитой томонидан ажратилиши кутилмоқда.

Қувур ишга туширилгач, 20 миллиард куб метр газни мижозга етказиш имконини берувчи қўшимча транспортировка қуввати яратилади.

"Бугунги кунда лойиҳа устида иш давом этмоқда, жумладан, дастлабки техник-иқтисодий асослар яратилиши бошлаб юборилган, йил охирига келиб бошлаган ишимизни якунилашни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирча фақатгина тўртинчи газ қувури тўлиқ транзит бўлиши маълум. У ердан ўзбек гази эмас, фақат Туркманистон гази ўтади", — деб таъкидлади манба.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан