Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлардан бири деб топилди

Ўзбекистон яшаш учун энг арзон мамлакатлардан бири деб топилди

Numbeo портали яшаш учун энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар рейтингини эълон қилди. 

Рейтингга дунёнинг 136 та мамлакати киритилган бўлиб, у уй-жой ижара пули, яшаш индекси қиймати ва аҳолининг харидорлик қобилияти каби кўрсаткичлар асосида тузилган.

Кайман ороллари 2019 йилда яшаш учун энг қиммат давлат деб топилган. Ундан кейинги ўринларни Бермуд ороллари, Швейцария, Норвегия ва Американинг Виргиния ороллари эгаллаган. Энг қиммат шаҳарлар сифатида Швейцариянинг Базель, Цюрих, Лозанна, Женева ва Берн, Норвегиянинг Ставангер, Осло, Тронхейм ва Берген, шунингдек, Нью-Йорк тан олинган.

Энг арзон давлатлар эса Тунис, Сурия, Ҳиндистон, Афғонистан ва Покистон деб топилган. Ўзбекистон бу рейтингда 136 та давлат ичида 131-ўринни эгаллаган.

4619