Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
12.07.2019 20:18,  
274

Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилиши тўғрисидаги фармонини имзолади. 

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Мирзиёев иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда 202730 сўм);

ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм (ҳозирда 396500 сўм);

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм (ҳозирда 243300 сўм);

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (ҳозирда 243 300 сўм) миқдорида белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан