Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда 2008 йилда қамалган журналист Солижон Абдураҳмонов озодликка чиқарилди
6.10.2017 00:14,  
5

Ўзбекистонда сўнгги кунлар давомида яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси озодликка чиқарилди. Кеча қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов колониядан озод этилди.

У 2008 йилда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятда айбланиб 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Абдураҳмонов ўзининг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммолар, коррупция ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги материаллари билан танилган. Май ойида журналист 67 ёшни қаршилади.

Икки кун илгари яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов озодликка чиқарилганди. У 2006 йилда таъмагирликда айбланиб 9 йилга озодликдан маҳрум этилган, 2015 йилда эса муассаса қоидаларига бўйсунмаганлиги учун жазо муддатига 5 йилу 26 кун қўшилганди.

Экспертларнинг баҳолашларича, бу ҳаракатлар Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари борасида халқаро меъёрларга риоя қилишга уринаётганлигини кўрсатади. Ва бу сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги кенг миқёсдаги ислоҳотларнинг бошланишидир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан