Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2019 йилда 3,5 млн тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади
19.04.2019 12:31,  
31

Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади. Бу Ҳукуматнинг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Таъкидланишича, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган, дейилади ҳужжат матнида.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан