Ўзбекистонда баҳайбат балиқ тутилди

Ўзбекистонда баҳайбат балиқ тутилди

Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, маҳаллий балиқчилар ўзларининг севимли ишлари билан шуғулланишда давом этишмоқда. Масалан, кеча улардан бири катталиги қўйдек келадиган балиқни овлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Потребитель хабар қилмоқда.

Балиқчиларнинг сўзларига кўра, балиқ Туябўғиз сув омборида тутилган ва уни бир неча киши сувдан чиқариб олган. Чунки бу балиқни сувдан чиқариб олиш учун бир кишининг кучи етмаган.

“Балиқ тортиб кўрилганда унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этди”, - дейишди балиқчилар.

Шунингдек, Балиқчилар ҳозирда Туябўғиз сув омбори ва унинг атрофидаги каналларда балиқ овлаш яхши эканлигини қайд этишган.

6948