Ўзбекистонда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз қидирилмоқда

Ўзбекистонда бедарак йўқолган 14 ёшли қиз қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ва Қашқадарё вилояти ИИБ Ўзбекистон аҳолисидан бедарак йўқолган 14 ёшли Раззоқова Севинч Абдурасул қизини қидиришда кўмак сўрамоқда.

Хабарда қайд этилишича, Севинч 22 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги уйидан чиқиб кетиб, уйга қайтмаган. 

Белгилари: бўйи 160-165 см, қорачадан келган, жигар ранг сочлари ўрта узунликда, кўзлари жигар ранг, юзида сепкили бор.

Кийимлари: қора рангли оқ ёзуви бор футболка, джинси шим, қора босоножка.

Тошкент шаҳар ИИББ қизни кўрган ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлган барча фуқароларни 102 рақамига, ёки 71-2323040, 71-2324050 рақамлари орқали Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик хизматига, ёки +998-75-224-43-13, +998-75-221-66-45, +998-75-224-41-85, или +998-90-444-70-80, +998-90-639-57-67 рақамлари орқали Қашқадарё вилояти навбатчилик қисмига хабар беришларини сўрайди.

1535