Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда давлат бошқарув органлари фаолияти тубдан ўзгартирилади
23.08.2017 21:30,  
9

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 15 сентябрдан маъмурий ислоҳотларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига қўйилган ҳужжат матнида давлат бошқарувининг мавжуд моделини такомиллаштириш лозимлиги қайд этилган.

Қонун лойиҳасида ўзгаришлар ўтказиш муҳимлигининг сабаблари келтирилган.

Хусусан, ўзбекистонликлар учун давлат бошқарув органлари ёпиқ ва етиб бориш қийин ҳисобланади. Улар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан етарлича даражада фойдаланилмаяпти.

Бундан ташқари, давлат хизмати тизими ҳуқуқий меъёрлар асосида бошқарилмаяпти, давлат хизматчиларининг фаолиятини эса маълум бир кўрсаткичлар бўйича баҳолашнинг имкони йўқ. Коррупцияга қарши механизмлар мавжуд эмас.

Шунингдек, давлат тузилмалари давлат мулкини самарасиз бошқармоқда ҳамда идоралараро ва идора ичидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўя олмаяпти.

"Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак" тамойили асосидаги мазкур ислоҳотлар амалга ошгач, республикада давлат бошқарувининг ўзбекистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳамда мамлакатнинг жаҳондаги рақобатбардошлигини оширувчи самарали, шаффоф тизими пайдо бўлиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан