Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган соҳалар қайси?

Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган соҳалар қайси?

Ўзбекистонда IT соҳасидаги энг кўп ҳақ тўланадиган касблар  CTO (техник директор), CIO, IT директорлар ҳисобланади.

Spot интернет нашрининг сўровига биноан, HeadHunter компанияси 2019 йил январь-август ойлари учун “Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” соҳаларидаги  талаб ва таклифга асосланган ҳисоботни тайёрлади.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан бўш иш ўринларининг ўсиши 266 фоизни ташкил этди. Бу иш берувчилар орасида ушбу касб соҳасидаги мутахассисларга талаб катта эканини англатади.

IT соҳасидаги барча ихтисосликлар орасида энг кўп бўш иш ўринлари дастурлаш ва ишлаб чиқиш йўналишига тўғри келади - бу 18,7%, кейинги ўринда - телекоммуникация мутахассислари - 13,6%.

Номзодларнинг ёш хусусиятларига келсак, hh.uz порталига кўра, энг катта сегментни 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабнома берувчилар тақдим этади (56%)

Сўровномада қатнашганларнинг 50 фоизи 6 йилдан ортиқ иш стажига эга эканини таъкидлаган, талабнома берувчиларнинг 10 фоизи иш стажига эга эмаслар.

Номзодлар энг кўп талаб қиладиган иш ҳақи даражаси 2 807 200 сўмдан 4 210 800 сўмгача, иккинчи ўринда талаб қилинадиган иш ҳақи 14 036 000 сўмдан 42 108 000 сўмгача:

Мутахассислик номи

Ўртача иш ҳақи

Минимал иш ҳақи

Максимал иш ҳақи

CRM (мижозлар билан муносабатларни бошқариш тизими)

2 743 336

741 687

13 905 344

CTO, CIO, IT директор

18 702 128

1 854 268

34 763 464

Веб-муҳандис

3 965 030

741 687

15 643 564

Беб-дастурчи

3 740 454

741 687

11 819 605

Маълумотлар базаси администратори

2 992 756

741 687

9 000 000

Таҳлилчи

2 493 916

741 687

18 750 000

Банк дастурий таъминотчиси

4 675 532

1 483 477

18 750 000

Муҳандис

4 441 833

927 134

14 062 500

Интернет

2 244 497

741 687

10 000 000

Компютер хавфсизлиги

2 244 497

741 687

6 952 972

Консалтинг, Оутсорсинг

2 119 857

593 391

4 687 500

Контент

2 369 277

741 687

4 821 119

Маркетинг

2 415 876

741 687

5 933 701

Мултимедиа

7 169 448

1 854 268

13 905 344

SEO

2 805 375

 741 687

8 000 000

Интернет хизматлари

4 208 274

1 038 382

12 000 000

Helpdesk

2 119 857

741 687

9 000 000

Дастурлаш

4 987 833

741 687

24 335 187

Савдо

2 843 132

834 463

6 605 049

Бизнесни ривожлантириш

6 484 211

741 687

6 952 672

Тармоқли технологиялар

2 743 336

741 687

7 556 100

Тизимли интеграциялаш

2 369 277

370 895

10 429 008

ERP

4 210 800

593 391

5 933 701

Уяли алоқа, симсиз технологиялар

5 766 831

1 483 477

5 933 701

Стартаплар

6 983 050

1 001 334

13 905 344

Телекоммуникация

2 394 261

667 591

5 192 014

Тестинг

2 493 916

890 086

6 562 500

Техник ёзувчи

2 369 277

1 483 477

4 450 328

Лойиҳаларни бошқариш

3 740 875

741 687

28 125 000

Э-тижорат

4 207 933

1 038 382

13 905 344

5985