Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда “Фахрий фуқаро” мақоми кимларга берилади?
6.08.2019 11:31,  
18

“Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра ушбу мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

Ушбу мақом президент ташаббуси билан берилиши мумкин.

Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

Агар ушбу ташаббус давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қиланади.

Ҳужжатда ушбу мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмаслиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан