Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари аналоглари билан боғлиқ жиноятлар ҳам таъқиб қилинади
1.10.2018 16:51,  
19

Олий Мажлис Сенатининг 16-чи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга ва жиноий жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун маъқулланди.

Мазкур қонун билан Жиноят кодексига гиёҳвандлик воситалари аналоглари деган тушунча киритилди.

Унга кўра, гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари – кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалардир.

Амалиётда гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаласига доир жиноятларни малакалашда 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарор билан тасдиқланган I, II и III рўйхатлардан фойдаланиб келинмоқда.

Бироқ, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилмаган синтетик каннабиноидларнинг 8 та янги тури аниқланган.

Шунга кўра, эндиликда Жиноят кодекси билан гиёвандлик воситалари ва прекурсорлар билан бир қаторда гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари билан боғлиқ жиноятлар ҳам таъқиб қилинади.

Қонун президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан