Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 2—5 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 сентябрда 12—17, 5 сентябрда 8—13, кундузи 2 сентябрда 25—30 даража иссиқ, 3—5 сентябрда эса 20—25 даражагача пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2- ва 5 сентябрда 12—17, 3—4 сентябрда 15—20, кундузи 2—3 сентябрда 28—33 даража иссиқ бўлади. 4—5 сентябрда 23—28 даражагача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12—17, 3—4 сентябрда 15—20, кундузи 2—3 сентябрда 27—32, 4—5 сентябрда 23—28 бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 13—18, 3—5 сентябрда 15—20, кундузи 2—3 сентябрда 30—35, 4—5 сентябрда 28—33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3—5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—3 сентябрда 13—18, 4—5 сентябрда 15—20, кундузи 2—3 сентябрда 25—30, 4—5 сентябрда 23—28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгариб туради, 2—3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4—5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 10—15, 3—5 сентябрда 8—13, кундузи 2—3 сентябрда 17—22, 4—5 сентябрда 15—20 даража иссиқ бўлади.