Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади
19.04.2018 19:40,  
4

Ўзбекистонда ушбу ҳафта охиридан бошлаб ҳарорат кўтарилиб боради. Ўзгидрометнинг хабар беришича, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 21 ва 23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ва 24 апрелда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, 22-24 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади, 22-24 апрелда кечаси 10-15 даража илиқгача, кундузи 25-30 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 22-24 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даражагача кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан