Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
12.08.2019 17:00,  
10

13 августдан Ўзбекистоннинг шимолий қисмларига, сўнгра бутун мамлакат ҳудудига Волгабўйи минтақасидан салқин ҳаво оқимлари кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Антициклон таъсирида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликларсиз об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Фақатгина республиканинг тоғли ҳудудларига қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси +15…+18, кундузи эса +25…+28 даражагача тушади. Ушбу ҳарорат кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 5−8 даража пастроқдир, дея қайд этди синоптиклар.

13−15 август кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди. Бундай салқин об-ҳаво 16 августга қадар сақланиб қолади.

Антициклон чекинганидан сўнг ҳаво ҳарорати ошишни бошлайди ва кечаси +18…+20, кундузи — +32…+35 даражага қадар кўтарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан