Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда илк бор хакерлар танлови бўлиб ўтади
25.05.2016 11:28,  
7

Ўзбекистонда мамлакат тарихида илк бор киберхавфсизлик бўйича Cyber Security Challenge Uzbekistan очиқ биринчилиги бўлиб ўтади, деб маълум қилишган лойиҳа ташкилотчилари Sputnik агентлигига. 

Унинг саралаш босқичи мамлакатнинг икки минтақаси Бухоро ва Навоий вилоятларида поёнига етган. Эндиликда, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида саралаш босқичлари ўтказилади. Чемпионатнинг финал босқичида иштирок этувчилар номи 10 июлгача аниқланади. 

Мазкур турнир ахборот хавфсизлиги соҳасида энг яхши мутахассисларни аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган хоҳлаган киши қатнаша олади. Номзодлар,15 июнгача рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. 

Ташкилотчиларнинг айтишича, турнирнинг соврин жамғармаси 30 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, мусобақа ғолиблари, ўз иқтидорларини намойиш этиш билан бирга, соҳанинг етакчи компаниялари эътиборини ўзларига қаратиш имконига эга бўлишади. 

Хусусан, халқаро антивируслар дастурини ишлаб чиқувчи ESET компанияси ва тармоқ технологиялари ишлаб чиқиш оҳасида фаолият юритувчи трансмиллий CISCO компанияси чемпионатга ҳомийлик қилмоқда. 

Кибербиринчиликнинг энг яхши иштирокчилари, ICTWEEK Uzbekistan-2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган финал босқичида куч синашадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан