Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлашган
27.02.2019 16:19,  
75

Пойтахтимизда ўтказилаётган “Ўзбекистон Республикасининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Тўртинчи Миллий Ахборотномасини тайёрлаш” лойиҳасига бағишланган тадбирда иқлим ўзгаришларининг сабаблари маълум қилинди.

– Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби – атмосферада иссиқхона газлари концентрациясининг ортишидир. Бунга метан, углеводород, азот кабиларнинг ҳавога кўп мидорда кўтарилишини айтиш мумкин. Саноатнинг айниқса, қазилма ёқилғи-қўмир, нефть, бензин ишлатиш ва қазиб олиш жараёни ортиши иқлим ўзгаришида асосий фактор ҳисобланмоқда, – дейди "Ўзгидромет" мутахассиси Р. Тарянников. 

Бу йилги қишнинг илиқ келгани сабаби ҳам иқлимдаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Иқлим ўзгаришлари борасидаги кузатувлар 1876 йилда бошланган бўлса, ўтган йиллар давомида Тошкентда ўртача ҳарорат ортиб бормоқда. 

Тадбирда бошқа давлатларга нисбатан Ўзбекистонда бу жараён икки баробар тезлик билан юз бераётгани таъкидланди. 

– Сабаби Ўзбекистон қирғоқчилик ҳудудида жойлашган, – дейди “Ўзгидромет” бош директори биринчи ўринбосари Б.Нишонов. – Денгиз ва океанлар биздан анча олисда жойлашган. Агарда сув яқинроқ бўлса, газларни салбий оқибатлари нисбатан камайган бўларди. 

Мисол учун, Японияда бу борадаги ўрганишларда океанлар 30 фоиз иссиқхона газларини ўзига сингдириши аниқланган. 

Йиғилишда иқлим исиши экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилояти каби минтақаларда экологик вазиятнинг кескинлашувига, йил мобайнида жазирама давр давомийлигининг ортиши ва кучайиши натижасида аҳоли ўртасида касалликларнинг кўпайиши, шунингдек, бошқа хавфли табиат ҳодисалари – селлар, тошқинларнинг тез-тез такрорланиши, юқори тоғлардаги кўлларнинг ўпирилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан