Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда контракт пули миқдори ректор томонидан белгиланиши мумкин
31.08.2019 11:55,  
46

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида янги ҳужжат пайдо бўлди.

Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибида айрим ўзгаришларни назарда тутади.

Қонун лойиҳасида кўрсатилишича, олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати олий таълим муассасаси ректори (филиаллар директорлари) томонидан Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эса тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон молия вазирлиги ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат айни вақтда муҳокама жараёнида лекин ҳозирдан, интернет фойдаланувчилари қолдирган изоҳлардан хулоса қилса бўладики, амалдаги қонунчиликка таклиф этилаётган янгиликлардан аҳоли мамнун эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан