Ўзбекистонда магистратурага киришда айрим қоидалар бекор қилинди

Ўзбекистонда магистратурага киришда айрим қоидалар бекор қилинди

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган «Қонунчиликдаги янгиликлар» брифинги ва матбуот анжуманида магистратурага кириш тартибидаги ўзгаришлар маълум қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

  • магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
  • «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов;
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.

2